...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сергей Лавров ва Рекс Тиллерсон Нью-Йоркда учрашишди


15:13, 18.09.2017 Олам
 2 205

Учрашувда БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Сурия бўйича 2254-сонли қарори ижросини таъминлашда бир ёқлама ҳаракат қилиш масалаларига тўхталиб ўтган.

АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон ва Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Суриядаги ҳарбий операциялар чоғида икки малакат ўртасида келишмовчилик юзага келишини олдини олиш мақсадида музокара ўтказди. Бу ҳақда “Lenta.ru” нашри хабар берди.
 
БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида қатнашиш учун Нью-Йоркка келган Рекс Тиллерсон ва Сергей Лавров музокара давомида Суриядаги бугунги ҳолат ва БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Сурия бўйича 2254-сонли қарори ижросини таъминлашда бир ёқлама ҳаракат қилиш масалаларига тўхталиб ўтган.
 
Шунингдек, томонлар Украинадаги сиёсий вазиятни ҳам муҳокама қилишган.
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам 2017 йил 18–20 сентябрь кунлари Америка Қўшма Штатларига ташриф буюриши ва БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессияси умумий музокараларида нутқ сўзлаши ҳақида хабар берган эдик. 
 
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев АҚШга жўнаб кетди
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Россия АҚШ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!