Boeing-777 самолёти ноқулай қўниш натижасида ҳалокатга учради. Унинг бортидаги йўловчилар орасида қурбонлар йўқ.
Самолёт Ҳиндистоннинг Тируванантапурам шаҳридан учиб келган эди. Ҳалокатдан сўнг Дубай аэропорти барча рейслар учун ёпилди. Ҳаво кемаси бортидаги барча 282 йўловчи ва 18 экипаж аъзоси хавфсиз ҳудудга кўчирилган. Қурбонлар йўқ.
Аэропорт тўрт соат давомида рейсларни қабул қилмаслиги мумкин, дейилади хабарда.
ОАВ ҳалокат қандай юз бергани тасвирланган видеони омма эътиборига тақдим этди. Унда самолётнинг портлаш пайтидаги ҳолати акс этган. Видеода самолётнинг ўнг томондаги двигатели портлаб кетганини кўриш мумкин.