Ўзбекистон Республикасининг “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ эндиликда дорихона муассасаларида гиёҳванд ва заҳарли моддалар сақлаган дори воситаларини сақлаш, қўриқлаш ва ёнғиндан хабар берувчи техника воситалари билан жиҳозлашга доир 1999 йил 2 апрельда қабул қилинган намунавий талабнома ўз кучини йўқотган
деб топилди.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Адҳам Икрамов 25 январь санасида имзолаган буйруқ Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 3 февралда рўйхатдан ўтказилди ва 6 февралдан бошлаб кучга кирди.