Трамп штаби базм иштирокчиларига таклифномалар тарқатишни бошлаб юборган.
АҚШ президентлигига Республикачилар партияси номзоди Дональд Трапмнинг сайловолди штаби Трампнинг ғолиб бўлишига шубҳа қилмаяпти. Чунки улар сайловда ютгани шарафига ўтказилажак базм кечасига таклифномалар тарқатишни бошлаб юборди. Бу ҳақда “Riafan.ru” хабар бермоқда.
Ғолибликни нишонлаш учун Республикачилар Нью-Йоркдаги “New York Hilton Midtown” меҳмонхонасини танлаган.
Хабарда келтирилишича, Трамп ғолиблигини нишонлаш кечаси 8 ноябрь куни маҳаллий вақт билан соат 18:30 да бошланади. Бу пайтгача эса АҚШ фуқаролари сайловда овоз беришга улгуради.
“Мазкур таклифнома Трамп ва Пенс кампаниясини қўллаб-қувватлаган дўстлар учун мўлжалланган”, деб ёзилган таклифномада.
Сўнги пайтда Трампнинг обрўси ошиб бормоқда. Аёлларни ҳақорат қилгани ҳақидаги гаплар унинг мавқеига путур етказмаяпти.
Дональд Трампнинг рақиби Ҳиллари Клинтон ҳам Нью-Йоркда сайлов куни базм ташкил қилиш ниятида. Клинтон кеча ташкил қилиш учун мақбул жой деб Манхэттендаги Конфереция марказини танлаган. У Трамп уюштираётган базм ўтказиладиган меҳмонхонадан бир неча километр узоқда жойлашган.

Мухторбек Абдуллаев