Дональд Трамп 2017 йил 20 январдан АҚШ президенти сифатида расман иш бошлайди.
Бу Дональд Трамп президент сифатида сайланганидан сўнг хориж раҳбарлари билан илк учрашуви бўлди. Ҳозирча муҳокамалар мавзуси юзасидан ҳеч қандай маълумот берилмаяпти.
Аввалроқ, Дональд Трамп штабининг раҳбари Келлиан Конуэй учрашув иштирокчилари АҚШнинг амалдаги президенти Барак Обаманинг ҳурмати юзасидан дипломатик келишувларга оид масалаларни муҳокама қилмаслигини маълум қилганди. Икки мамлакат ўртасидаги сиёсий ҳамкорлик борасида учрашув Трамп расмий равишда иш бошлаганидан кейин ўтказилиши айтилган.