...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дональд Трамп Россияга қўйилган санкцияларни бекор қилмоқчи


15:13, 27.01.2017 Олам
 5 070

2015 йилда Пентагон раҳбари Эштон Картер Россия ва АҚШ муносабатлари яхшиланмаслигини айтиб ўтган эди.

АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Россияга қарши санкцияларни бекор қилиш ҳақида ҳужжат тайёрлади. Бу ҳақда “Atlantic Council” таҳлил маркази ходими Фабрис Потье ўзининг Twitter’даги саҳифаси орқали маълум қилди.
 
Фабрис Потье “Манбалар Дональд Трамп маъмурияти Россияга қарши санкцияларни бекор қилиш ҳақида президент қарорини тайёрлагани ҳақида маълум қиляпти”, деб ёзган. Шунингдек, у шанба куни, яъни 28 январда Москва, Берлин ва Вашингтон ўртасида муҳокамалар ўтказилишини ҳам ёзиб қолдирган.
 
Американинг “Politico” нашри ходимларидан бири Сьюзен Глассер ҳам бу фикрни тасдиқламоқда. “Бир қатор манбалар Россияга қарши қўйилган санкциялар бир томоннинг қарори билан бекор қилинишини хабар қиляпти”, деб ёзган Глассер Twitter’даги саҳифасига.
 
Россия ва АҚШ ўртасидаги муносабатларга 2014 йилда Украинадаги вазият туфайли путур етганди.
Дурдона Расулова 

Теглар:АҚШ- Россия Дональд Трамп Санкция 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!