...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дональд Трамп набирали бўлди


11:12, 30.03.2016 Олам
 2 874

Дональд Трампнинг қизи Иванка Трамп учинчи фарзандини дунёга келтирди.

АҚШ президентлигига номзодлар қаторида турган сиёсатчи Дональд Трампнинг қизи Иванка Трамп ва унинг турмуш ўртоғи Жаред Кушнер учинчи бор ота-она бўлиш бахтига муяссар бўлишди. Бу ҳақда “Hellomagazine.com” нашри хабар бермоқда.

Тадбиркор, ёзувчи Иванка Трамп дунё бўйлаб ўз мухлисларига эга. Дональд Трампнинг саккизинчи набираси 27 март куни дунёга келди. Унга Теодор Жеймс деб исм қўйишди. Иванка ўғилли бўлгани ҳақида ўзининг Twitter’даги саҳифаси орқали хабар берган ва туғруқхонада Теодор билан тушган суратини илова қилган.

“Кичкинтой Теодор. Қалбим бахтга тўлди”, – деб ёзади 34 ёшли Иванка ўғли билан тушган суратини изоҳлаб.

Маълумотларга кўра, она ҳам, бола ҳам соғ-саломат ва ўзларини яхши ҳис этишмоқда. Яқин кунларда уларга жавоб беришади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг кузида Иванка учинчи бор ҳомиладор экани ҳақида оммавий ахборот воситалари орқали хабар берганди. Иванка ва Жераднинг 4 ёшли Арабелла ҳамда 2 ёшли Жозеф исмли фарзандлари ҳам бор. 
Умида Якубова

Теглар:Дональд Трамп сиёсатчи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!