...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дональд Трамп Каталония референдумини “аҳмоқона ёндашув” деб атади


10:48, 27.09.2017 Олам
 1 986

Расмий Мадрид бу ҳаракатларга қатъий қарши чиқди, биринчи навбатда Каталонияга иқтисодий жиҳатдан босим ўтказа бошлади.

АҚШ президенти Дональд Трамп Каталониянинг Испания таркибидан чиқишига, аниқроғи мустақиллик бўйича референдумга қарши эканлигини айтди. Бу ҳақда “Gazeta.ru” хабар бермоқда.

Бу ҳақда АҚШ президенти Оқ уй қароргоҳида, Испания бош вазири Мариано Рахой билан ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.
 
“...Мен бирлашган Испания тарафдориман, Каталониянинг аҳолиси Испания билан қолиш мен учун афзал”, деган фикрни билдирди Трамп.
 
Унинг сўзларига кўра, Каталониянинг Испаниядан чиқиши — “аҳмоқона ёндашув”дан бўлак ҳеч нарса эмас.
 
Каталония расмийлари томонидан 1 октябрь куни мустақиллик мақомини олиш ва Испаниядан чиқиб кетиш эҳтимоли ҳақида референдум ўтказиш режалаштирилган.

Расмий Мадрид бу ҳаракатларга қатъий қарши чиқди, биринчи навбатда Каталонияга иқтисодий жиҳатдан босим ўтказа бошлади.
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Каталония Дональд Трамп 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!