Баъзи бир маълумотларга кўра, Америка президентининг Буюк Британияга сафари 2018 йилнинг 26-27 февралига режалаштирилган бўлган.
АҚШ етакчиси Дональд Трамп ўзининг Буюк Британияга режалаштирган ташрифини бекор қилганини тасдиқлади. Трамп ўзининг бу қарорини, АҚШ маъмуриятининг олдинги раҳбарияти томонидан қилинган ишлар туфайли, қабул қилганини таъкидлади.
Трамп ўзининг Твиттер тармоғида, “Менинг Лондонга бормаслигимнинг асосий сабаби Лондондаги элчихона биносини сув текинга сотиб, шаҳарнинг чеккасидан 1,2 миллиард долларга янги бино қурмоқчи бўлган Обама маъмуриятининг ашаддий мухлиси бўлмаганимдир. Ёмон келишув. Яна, ленталарни мен қирқишимни хоҳлашганми? Йўқ!”, деган ёзувни қолдирган.
Баъзи бир маълумотларга кўра, Америка президентининг Буюк Британияга сафари 2018 йилнинг 26-27 февралига режалаштирилган бўлган.