...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дональд Трамп барча акцияларини сотди


10:20, 07.12.2016 Олам
 2 174

Акциялардан олинган даромад Дональд Трампнинг сайловолди ташвиқот тадбирлари учун сарфланган.

АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трамп ўзига тегишли бўлган барча акцияларини сотди. Бу ҳақда сиёсатчининг матбуот котиби Жейсон Миллер “Washington Post” нашрига хабар берган.
 
Маълум бўлишича, Трамп июнь ойида ўзига тегишли бўлган компаниялар акцияларини сотиб юборган. Шундан сўнг Дональд Трамп бошқа компаниялар акцияларини сотиб олгани ҳақида ҳеч қандай тафсилотлар келтирилмаган.
 
Акциялардан тушган маблағ эса бўлажак президентнинг сайловолди ташвиқоти учун сарфланган. Сайловолди ташвиқот учун сарфланган пул миқдори 66 миллион долларни ташкил этади.
 
Қонунга кўра, Дональд Трамп 2018 йил майга қадар ўзининг молиявий кўрсаткичлари ҳақида маълумот бермаслик ҳуқуқига эга.
 
Ўтган ой сўнггида Трамп бизнесни тарк этиши ҳақида хабар қилган эди. Сиёсатчи 15 декабрда ўтказилиши мўлжалланган матбуот анжумани вақтида бу борада батафсил хабар беришга ваъда қилган.
Дурдона Расулова
 

Теглар:Дональд Трамп Иқтисод 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!