Россия Ҳукумати Раиси Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида ишончли ғалаба қозонгани билан самимий табриклади.
Россия Ҳукумати Раиси Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида ишончли ғалаба қозонгани билан самимий табриклади.
Томонлар яқинда савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришнинг долзарб масалалари бўйича олий ва юксак даражада ўтган учрашувлар доирасида эришилган келишувлар ижросини муҳокама қилди.
Шавкат Мирзиёев ва Дмитрий Медведев Ўзбекистон ва Россия делегацияларининг турли даражадаги амалий ташрифлари якунлари, ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўйича муҳим битимлар тузилганини ижобий баҳолади.
Суҳбат чоғида ўзаро манфаатли барча соҳаларда икки томонлама алоқаларни ривожлантириш ва шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашга келишиб олинди.
Эслатиб ўтамиз, 5 ноябрь куни Марказий сайлов комиссияси 4 декабрь куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг дастлабки натижаларини эълон қилиб, унда Шавкат Мирзиёев энг кўп овоз олганини ммаълум қилгач, биринчилардан бўлиб Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Шавкат Миромонович Мирзиёевни табриклаб телефон қилди ва уни Москвага таклиф этди.