...
МЕНЮ
ONLINE TV

Гурбангули Бердимуҳамедов Шавкат Мирзиёевни қутлаб, Туркманистонга таклиф этди


10:09, 07.12.2016 Жамият
 2 228

Гурбангули Бердимуҳамедов Шавкат Мирзиёевга ўзи учун қулай бўлган вақтда Туркманистонга расмий ташриф билан келишини таклиф этди.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Мирзиёев билан Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ўртасида 2016 йил 6 декабрь куни телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди. 

Туркманистон Президенти Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловидаги ишончли ғалабаси билан самимий табриклади.
 
Суҳбат чоғида ўзбек ва туркман халқларининг тарихи муштараклиги, маънавий ва маданий қадриятлари яқинлиги таъкидланди.
 
Мамлакат раҳбарлари Ўзбекистон билан Туркманистон ўртасидаги серқирра ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболли йўналишларини муҳокама этиб, томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашдилар. 

Давлат раҳбарлари дўстлик, яқин қўшничилик ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик принципларига асосланган юксак даражадаги давлатлараро муносабатларни мамнуният билан қайд этиб, бундан буён ҳам сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда амалий ва очиқ мулоқотларни фаол давом эттиришга қатъий ишонч билдирдилар. 

Томонлар мамлакатларимиз хўжалик субъектлари ва етакчи компаниялари ўртасида амалий алоқалар ҳамда яқин ҳамкорлик сезиларли равишда фаоллашаётгани, шунингдек, ҳамкорликдаги ишларда амалий натижаларга эришилганини мамнуният билан таъкидладилар.
 
Гурбангули Бердимуҳамедов Шавкат Мирзиёевга ўзи учун қулай бўлган вақтда Туркманистонга расмий ташриф билан келишини таклиф этди. Таклиф мамнуният билан қабул қилинди. 
 
Маълумот учун, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либераль-демократик партиясидан номзод Шавкат Мирзиёев 4 декабрь куни ўтказилган Ўзбекистон Респубикаси Президенти сайловида 88.61 фоиз овоз тўплаб ғалабага эришди.
 

Теглар:Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистон-Туркманистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар