“CNN” мухбири савол беришга ҳам улгурмади. Трамп унинг саволини ошкора рад этди.
Хусусан, Дональд Трамп “Buzzfeed” нашрини “чиқинди уюми”, дея атади. Яқинда бу нашрда Россия разведкаси билан Дональд Трампнинг алоқаси борлигига шаъма қилинган мақола чоп этилган эди.
“CNN” мухбири эса савол беришга ҳам улгурмади. Трамп унинг саволини ошкора рад этди. “Йўқ, йўқ, сиз эмас, сизнинг ташкилотингиз даҳшат...”, деди Дональд Трамп журналистга юзланар экан. Мухбир эса савол беришга яна бир бор уриниб кўрганида, Трамп сўзни бошқа журналистга берди. Буни эса қуйидагича изолади:
“Қўпол бўлмаслик керак. Керак эмас... Мен сизнинг саволингизга жавоб бермоқчи эмасман. Сизлар сохта ва қалбаки хабарлар берасизлар”.
“CNN” нашри ҳам Россиянинг киберҳужумида Трампнинг алоқаси бўлиши мумкинлигига ишора қилувчи мақолалар чоп этганди.