...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дональд Трамп Ангела Меркель билан қўл бериб кўришмади


12:59, 18.03.2017 Олам
 2 756

Япония бош вазири Синдзо Абэ билан қарийб 19 сония қўл бериб кўришган Дональд Трамп Ангела Меркелга қўл узатгиси келмади.

Германия канцлери Ангела Меркелнинг Оқ уйга ташрифи чоғида АҚШ президенти Дональд Трампнинг ҳаракати шов-шувларга сабаб бўлмоқда. Хориж журналистлари бу ҳолатга турлича фикр билдириб, Тwitter орқали бир зумда ўз хулосаларини баён қилишди.
                       
17 март куни Германия канцлери АҚШга ташриф буюрган. Дональд Трамп Ангела Меркелни илиқ кутиб олган. Ўзаро муҳокамалардан сўнг ўтказилган фотосессия жараёнида эса унинг мурожаатини рад этгандек кўринди.
 
Япония бош вазири Синдзо Абэ билан қарийб 19 сония қўл бериб кўришган Дональд Трамп Ангела Меркелга қўл узатгиси келмади ёки бу таклифни эшитмади.
 
Ангела Меркель ва Дональд Трамп ўзаро суҳбатдан кейин сураткашлар улардан бир-бирларининг қўл сиқишларини сўрашган, аммо АҚШ раҳбари ҳеч қандай ҳаракат қилмаган. Ангела Меркель Дональд Трампга юзланиб, қўл узатишини сўраган, бу сафар ҳам Оқ уй раҳбари инкор қилиб, камераларга қараб ўтираверган.
 
Айрим ОАВ Дональд Трамп шовқин сабаб эшитмаганини маълум қилишган бўлса, яна айрим журналистлар АҚШ президенти Германия канцлерининг қўлини сиқишни хоҳламаганини таъкидламоқда. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Ангела Меркель Дональд Трамп 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!