Тўқнашув оқибатида 9 киши ҳалок бўлди ва 27 киши жароҳат олди.
Доғистонда йўловчи автобуси ва КамАЗ русумидаги юк машинаси тўқнашуви натижасида 9 киши ҳалок бўлди, 27 киши жароҳатланди. Ушбу фалокат Тарумов туманида содир бўлди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
“Бугун, 13 июлда маҳаллий вақт билан 00:45да Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Доғистондаги бўлинмаси Махачкала ва Астрахан ўртасида жойлашган Тарумов туманининг Таловка аҳоли пунктида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди”, дейди республика ФВВ вакили.
Фалокат оқибатларини бартараф этиш учун 40 нафар қутқарувчи ва 13 дона техника воситалари жалб этилган.тҲалокатга учраган автобус Дарбанд-Анапа йўналишида ҳаракат қилган.
Маълумот ўрнида, Доғистон Республикаси Россия Федерациясининг жанубида жойлашган субъект бўлиб, Шимолий Кавказ федерал округига киради. Унинг майдони 50270 квадрат километрни ташкил этади. Аҳолиси 3 015 660 кишига тенг.

Руслан Сулаймонов