...
МЕНЮ
ONLINE TV

Футболчи Бастиан Швайнштайгер теннисчи Ана Ивановичга уйланди


08:46, 13.07.2016 Олам
 2 991

Икки спортчи 2014 йилдан буён учрашиб келади. Улар Венецияда никоҳдан ўтдилар.

Германия терма жамоаси ва “Манчестер Юнайтед” клуби ярим ҳимоячиси Бастиан Швайнштайгер ва сербиялик теннисчи Ана Иванович Венецияда никоҳдан ўтдилар.
 
“Роллан-Гаррос-2008” мусобақаларининг ғолибаси ва 2014 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионати совриндори ўртасидаги муносабатлар 2014 йилда бошланган эди.
 
Икки ёшнинг етти юлдузли меҳмонхонада бўладиган никоҳ кечасида Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лев, “Бавария” футбол клубининг собиқ президенти Ули Хенесс ва Германия терма жамоаси ҳужумчиси Томас Мюллер иштирок этиши кутилмоқда.
 
Маълумот ўрнида, Бастиан 1984 йилнинг 1 августида Германиянинг, Кольбермор шаҳрида туғилган. Ана эса 1987 йилнинг 6 ноябрида Сербиянинг Белград шаҳрида туғилган.  
Руслан Сулаймонов

Теглар:Бастиан Швайнштайгер Ана Иванович 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!