“Сев мени” деб номланган янги қўшиқнинг ҳам озар, ҳам ўзбек тилидаги талқинини эътиборингизга ҳавола этамиз.
Мазкур қўшиқ бевосита “Qalampir” лойиҳаси ташаббуси билан яратилди. Қўшиқнинг мусиқасини Аҳмед Мустафоевнинг ўзи басталади. Мусиқий сайқал эса ўзбекистонлик ижодкор Шерзод Мардиевга тегишли. Озар тилида куйланган қўшиқнинг сўзини Аҳмед Мустафоевнинг ўзи ёзган. Ўзбек тилида эса Мадина Мумтоз қалам тебратди.
Катта лойиҳа сифатида эътироф этилган Аҳмед Мустафоев ва Мадина Мумтоз ўртасидаги ҳамкорлик Озарбайжон ва Туркия телевидениеларида ҳам ёритилди. Бу орада Озарбайжоннинг таниқли хонандаларидан бири бўлмиш Аҳмед Мустафоев Ўзбекистонга кўчиб ўтар экан деган гаплар ҳам тарқалди. Озарбайжон радиоларида аллақачон жаранг сочишга улгурган ушбу қўшиқ хит парадларда ҳам юқори ўринларни эгаллаб келмоқда.
Мазкур қўшиқ аввалига озар тилида куйланди. Хонанда Мадина Мумтоз қўшиқни Ўзбекистондаги мухлислари учун ўзбек тилида ҳам куйлашга қарор қилиб, уни ҳам озарбайжончаси билан бирга тақдим этмоқда.
Қўшиқларни сайтимизнинг мусиқа бўлимида тинглаш ва кўчириб олиш имкониятига эгасиз.