Йўловчи поездлари тўқнашувига нима сабаб бўлгани ҳали аниқланмади. Бундан ташқари, поездда нечта йўловчи бўлгани ҳақида ҳам аниқ маълумотлар йўқ
Тўқнашув Корато ва Андриа шаҳарлари орасида жойлашган қишлоқ ҳудудида юз берган.
Хабарда ёзилишича, фалокат жойида қутқарув хизмати вакиллари, ўт ўчирувчилар иш олиб бормоқда.
Тўқнашувнинг қишлоқ марказида юз бергани қутқарув ишларида қийинчиликларни келтириб чиқармоқда.
Фалокатга айнан нима сабаб бўлгани ҳали аниқланмади. Тўқнашув маҳаллий вақт билан 11:30 (Тошкент вақти билан 14:30)да содир бўлди. Икки поездда неча нафар йўловчи бўлгани ҳали аниқланмади.
“Биз бу мудҳиш воқеанинг тагига етмагунимизгача тўхтамаймиз”, дейди Италия бош вазири Маттео Рензи.
Италияда бунда олдин ҳам поезд иштирокида шунга ўхшаш воқеа юз берган эди. 2009 йилда мамлакатнинг марказий қисмларидан бирида юк поезди рельсдан чиқиб кетиб, яқин орада яшайдиган 30 кишининг ҳаётига зомин бўлган эди.