...
МЕНЮ
ONLINE TV

Диққат, “Шарқ” поезди келаяпти. Вагонларга чиқаётганда, иссиқ кийинишни унутманг!


18:02, 22.02.2017 Жамият
 5 858

“Шарқ” поезди вагонларидаги аянчли ҳолат ҳақида ижтимоий тармоқда хабар қилингач, гуруҳ аъзоларининг бошқа вакиллари ҳам ушбу поезд ҳақидаги салбий фикрларини билдиришди

Кеча, 21 февраль куни Facebook'даги “Есть вопрос? Ищу ответ!” гуруҳи аъзоси бўлган М.Р. “Ўзбекистон Темир Йўллари” АЖнинг “Шарқ” поездидан норозилик постини ёзиб қолдирди. 

Унда ушбу поездда йўловчилар учун етарлича қулайлик яратилмагани, қишнинг қорли кунларида поезд вагонларида иситиш тизимининг ишламаслиги, бир неча соатлик йўлни ўта совуқ вагонда босиб ўтишга тўғри келгани ҳақида ёзган.

“Барчага, хайрли кеч! Сизлар билан кўнгилни хира қиладиган бир ҳолатни бўлишмоқчи эдим. Бугун, (21 февраль) меникига синглим 7 ёшли қизи билан тонгги “Шарқ” поезидида (Тошкент – Бухоро – Тошкент йўналишида) меҳмонга келди. 

Албатта, тезюрар поездда ҳам келишлари мумкин эди. Бироқ унга чипта олиш учун 1 ой аввал буюртма бериш керак. “Шарқ” поезди Бухородан ўз вақтида, соат 8:00 да йўлга тушган. Поезд Тошкентга режа бўйича 14:30да етиб келиши керак эди. Бироқ  электр токи билан боғлиқ муаммолар сабабли 16:00 да етиб келган. Майли. 

Ҳозир баҳор эмас, поезд вагонларининг ичи иситилмаган, жуда совуқ. Синглим ва унинг қизи суяк-суякларигача музлаб қолишган. Уйга келганларидан кейин ҳам анчагача исина олмадилар. 

Синглимнинг айтишича, йўловчилардан бири поездда қатнаш учун кам пул тўламаётганини айтиб, зудлик билан поезднинг иситиш тизимини ёқишларини талаб қилган, акс ҳолда “Ягона портал мурожаат қиламан”, деб огоҳлантирган. Унинг талабига жавобан поезд проводниги “Истаган жойингизга мурожаат қилинг, барибир ҳеч нарса ўзгармайди”, деб жавоб қайтарган. 

Баъзи йўловчиларнинг ҳеч бўлмаса чойшаб беришни сўраб қилган илтимосларига ҳам проводник кулимсираб, чойшаб йўқлигини айтган. Вагонларнинг ҳолати ачинарли. Бутун вагон бўйлаб ҳожатхона хиди анқиб кетган. 

Ахир аввал бундай бўлмаган-ку. Наҳотки, бугунги кунда “Ўзбекистон Темир Йўллари” АЖга яратиб берилаётган шароит фақатгина “Афросиёб” поезди учун бўлса? Республиканинг бошқа вилоятларига қатнайдиган поезд вагонларининг ҳолати қандай? Бунинг учун ким жавб беради? Ахир бу вагонлар одамларни ташийди, ҳайвонларни эмас. 

Ҳозир қизалоқнинг иситмаси 39 даражага кўтарилди. Унга дори бердим, айни вақтда у ухлаяпти. Синглим шунинг учун меникига 2-3 кунга меҳмонга келганмиди? Қаҳрли сўзларим учун узр сўрайман, аммо бу ҳолатда жаҳлнинг ўзи камлик қилаяпти...”

Бўлиб ўтган воқеа юзасидан ёзиб қолдирилган мулоҳазаларга нисбатан гуруҳнинг бошқа аъзолари ҳам фикр билдириб, поезд вагонларининг ҳолати борасида салбий маънодаги изоҳларни ёзиб қолдиришган. 

Улар орасида республиканинг бошқа вилоятларига қатнайдиган поездлардаги шароит кўнгилдагидек эканини айтиб, сурат илова қилганлар,  ушбу поезддаги шароитни ҳам яхши, дея эътироф этганлар ҳам бор. Бироқ аксарият йўловчиларнинг ушбу поезд ҳақидаги фикри кишини ўйлантириб қўяди. 

Гуруҳ аъзосининг ушбу ҳикоясидан кейин, “Ўзбекистон Темир Йўллари” АЖнинг расмий сайтига кирдик ва у ердан “Шарқ” поездининг чипта нархи қанча туриши билан қизиқдик. 

Расмий сайтдан нархларни топа олмагач, 1005 рақамига, вокзал маълумотхонасига қўнғироқ қилдик. Бироқ, бир неча бор ҳаракат қилиб ҳам улар билан боғлана олмадик. 

Ижтимоий тармоқлардаги эътирозлардан кўриниб турибдики, бу “Шарқ” поезди вагонларининг ҳолати юзасидан биринчи шикоят эмас. 

“Ўзбекистон Темир Йўллари” АЖнинг расмий сайтининг юқори қисмига “Қулай, хавфсиз, ишончли!” шиори ёзиб қўйилган. Биз фуқароларимизнинг саломатлиги, ҳавфсизлиги ишониб топширилган темир йўл хизматининг йўловчиларнинг шу ва шу каби мурожаатларига панжа ортидан қарамасликларини сўрардик. 
Умида Якубова

Теглар:Шарқ поезди Ўзбекистон темир йўллари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Иброхимака
10:42 23.02.2017

"Гуруч курмаксиз булмайди" дейишади. Бу ерда менимча, вагондаги айрим ходимларнинг айби. Уз ишига виждонан ёндошмаганлиги натижаси. Колаверса, айрим Лавозимдор шахсларниям айби. Качон узининг пешонаси деворга урилмагунча эътиборсиз юраверади. Энди "Андишани оти куркмас" деган замон келди. Хаётга "бошкача" караш керак, бунакалар билан курашиш керак. Атрофдаги булаётган ишлар ва ходисалар бизнинг "кузгудаги" аксимиз!!! Хамма нарсага Президент аралашиши керак деб юраверамиз...



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар