Полиция уйга ўрнатилган видеокамералардаги тасвирларни ўрганиш ишларини бошлади.
Хабарда айтилишича, ўғрилар Эмерининг уйидан баҳоси 7 минг еврога тенг “Rolex” соати, унинг хотинига қарашли иккита “Chanel” сумкаларини олиб кетишган.
Бундан ташқари, ўғрилар бир қанча қимматбаҳо ҳужжатлар, аниқроғи Эмерининг Париж клуби билан тузган шартномаси ҳамда маош ва жамоанинг трансфер режалари туширилган қоғозларни ҳам ўзлари билан бирга олиб кетишган.
Энг асосийси, Унаи Эмери уйидан “ПСЖ” ҳужумчиси Неймарнинг либослари ҳам йўқолиб қолган.
Ўғирланган нарсалар жами 20 минг еврога баҳоланмоқда.
Ҳозирда Франция полицияси уйга ўрнатилган видеокамералар тасвирларни ўрганиш ишларини олиб бормоқда.
Маълумот учун, Эмерининг ўзи кеча кечқурун “Страсбур”га қарши сафар ўйинида бўлган.
Эслатиб ўтамиз, ўғрилар яқинда яна бир машҳур германиялик дарвозабон Оливер Каннинг уйини ҳам ўмариб кетишганди.