...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Тарбиясизнинг навбатдаги тарбиясизлиги: Робби Уильямс Тошкентдаги концертда томошабинларга "орқасини" кўрсатди


11:59, 16.12.2017 Шоу-бизнес
 42 662

Гапни бежиз ҳурмат масаласига бориб тақаганимиз йўқ. Гап шундаки, 15 декабрь куни бўлиб ўтган концертда Робби Уильямс ўзини шу қадар маданиятсиз тутганки...

 Кеча, 15 декабрь куни “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида ушбу концерт дастурлардан биринчиси, Британия поп-мусиқа санъати юлдузи Робби Уильямснинг концерти бўлиб ўтди.
 
Робби Уильямс Ўзбекистонга илк бор ташриф буюрмоқда. У бу халқнинг маданияти, маънавияти, шарқнинг ўзига хос урф-одатлари ҳақида маълумотга эга бўлмаслиги табиий. Аслида у бу халққа ҳурматда бўлганида унинг қадриятларига ҳам ҳурматда бўларди.
 
Гапни бежиз ҳурмат масаласига бориб тақаганимиз йўқ. Гап шундаки, 15 декабрь куни бўлиб ўтган концертда Робби Уильямс ўзини шу қадар маданиятсиз тутганки, концертга борганларнинг кўплари шикоят билан бизга мурожаат қилишди.
 
Хонанда ажнабийлардек кўринишда, оммавий маданиятга хос либосларда саҳнага чиққани етмагандек, юбкасини кўтариб, ортини мухлисларга кўрсатишига нима дейсиз? Шуми маданият, шуми хонанда олган пулини, ишончни, мухлис олқишин оқлагани? Шуми унинг ўзбек халқига ҳурмати?
 
Бу ўринда ташкилотчиларни танқид қилишга ҳам тилинг бормайди. Гапни гапир уққанга деганларидек, асли тарбиясиз бўлган одамга ҳар қанча тарбияни ўргатманг, бари бефойда. У истаганини, билганини, кўрганини қилади.  Робби Уильямс ҳам шундай қилди.
 
Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган сурат ва видеолар эса ўзбекистонлик мухлислар ўртасида кескин танқидларга сабаб бўлмоқда. Агар хориж юлдузларининг концерти шу бўлса, улар бизга керакми? Биз кимдан, нимани ўрганяпмиз. Хулоса сиздан, ўқувчи...
Қамариддин Шайхов, интернет нашри раҳбари

Теглар:Робби Уильямс 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар

Azamat Umarov
12:37 17.12.2017

To'nqaygan ekan, qalampir qistirib yuborish kerak edi) Qani keyin u bu joyda bu ishni qiladimi keyin


Бобур
23:30 16.12.2017

Тезлик билан лицензиясини олиб куйиш керак.


Мухсин
22:07 16.12.2017

Ундан баттар булиш Бир бадбахт ни курамиз деб ашинча пул сарфлаб кириб Энди унданмас узларингдан хафа булиш тарбиянг булганда кирармидинг Шу концертга


Гулрух
21:19 16.12.2017

Асосий айбдор ташкилотчилар.Ундан бизнинг фарзандларимиз нимани урганди.Эртага мана шу инсоннинг киликларини килмайди деб Ким кафолат беради.ма'навиятимизга тугри келмайдиган концерт нинг ташкилотчиларига чора курилиши керак.


Ism
18:17 16.12.2017

Ajnabiy bo'lgandan kiyin ajnabiylardek kiyinadide. Ko'rinishidan shotland bo'lsa kerak, shuning uchunu ham o'z milly kiyimida chiqqan. Bu ajnabiy ashulachisini ko'rmagan ekanman, lekin konsertga kirganlar qanaqa ma'naviyatli odam ekanligini bilgan bo'lsa kerak. O'ziga o'xshagan bachkanalar kirganda...



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!