Америкалик йўриқчилар раҳбарлиги остида “Суриянинг янги армияси”, деб номланган янги қуролли гуруҳ шакллантирилмоқда.
Ўз уйларига қайтган қочқинларнинг билдиришича, ўқув машғулотлари тугагандан кейин, шакллантирилган янги қуролли гуруҳлар Суриянинг жанубига, ҳукумат ҳарбийларига қарши урушиш учун ташланади.
Гувоҳларнинг таъкидлашича, халқаро коалиция бундай тадбирларни амалга оширишни бундан олти ой муқаддам бошлаган. Ҳозир бу гуруҳда 750 нафар жангари бор. Унинг асоси ҳисобланган 400 нафарини, октябр ойида АҚШ ҳарбийлари ёрдамида Раққадан чиқиб кетган “Ислом давлати” террорчилар гуруҳи аъзолари ташкил қилади.