
Олмазор тумани Сариқ сув кўчаси 29-уйда яшовчи Козим Ҳожиматов қидирилмоқда.
Мурожаатчи Тошкент шаҳрининг Олмазор тумани Сариқ сув кўчаси 29-уйда яшовчи 1990 йилда туғилган Козим Ҳожиматов Matiz русумли давлат рақам белгиси 01V098GA бўлган автомашинасида уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолганлигини маълум қилган.
Козим Ҳожиматовни қидириб топиш чоралари кўрилган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
“Ушбу юқоридаги Matiz русумли автомашина ва Козим Хожиматов ҳақида бирор бир маълумотга эга бўлган шахслардан 102 рақамига телефон қилишларини сўраймиз”, дейилади ИИВ хабарида.