...
МЕНЮ
ONLINE TV

Диндан динга “сакраган” ўзбекистонликка АҚШда 40 йиллик ҳукм ўқилди


14:13, 15.03.2018 Жамият
 11 184

2013 йил 16 майда Қурбонов АҚШда терактлар содир этишда гумонланиб ҳибсга олинган.

Лос-Анжелес суди ўзбекистонлик Фазлиддин Қурбоновни қамоқхона қўриқчисини ўлдиришга уринганликда айбдор деб топди ва унга яна 15 йиллик қамоқ жазосини қўшиб берди. Бу ҳақда “The Sun” нашри хабар бермоқда.
 
Қурбонов 2016 йилда Викторвилладаги федерал қамоқхона қўриқчиси Келвин Жонсонни қўлбола пичоқ билан ўлдиришга уринган.


 
Фазлиддин Қурбонов асли ўзбекистонлик, оиласи ислом динидан чиқиб христианликнинг православ оқимига эътиқод қила бошлаганда, оила Ўзбекистондан бош олиб кетган. Улар аввал Қозоғистонга, 2009 йилда АҚШга қочганлар. АҚШда Айхадо штатининг Бойсе шаҳрига жойлашганлар.
 
Аввал бошида АҚШда Қурбонов православликка эътиқод қилган, кейинроқ, Колорадо штатининг маркази Денвер шаҳрига иш қидириб борган ва ўша ерда ёш мусулмон ўзбеклар билан танишган.
 
Уларнинг таъсирида Қурбонов яна ислом динига ўтган. 2011 йилда Бойсега қайтгач, интернетдан террорчиликка оид материаллар қидириб топа бошлаган.
 
2013 йил 16 майда Қурбонов АҚШда терактлар содир этишда гумонланиб ҳибсга олинган. Унинг “Ўзбекистон ислом ҳаракати” террорчилик ташкилоти аъзоси экани аниқланган.
 
Унинг машинасидан бомба тайёрлашда керак бўладиган моддалар ва буюмлар топилган. Қурбоновнинг электрон почтасидан террорчилар билан олиб борилган ёзишмалари судда далил сифатида кўрсатилган. Қурбонов “Skype” “Ўзбекистон ислом ҳаракати” вакиллари билан бомба қандай қилиб тайёрланиши ҳақида ёзишмалар олиб борган.
 
Айбловда шунингдек, унинг ЎИҲ террорчилик ташкилотигага интернет тармоғи орқали ва молиявий кўмак бергани таъкидланган.
 
“Жамиятни бу жиноятчидан қўриқлаш керак, негаки у америкаликларга ўз ерларида зарба бермоқчи бўлди”, дейди прокурор Аарон Лукофф.
 
Прокурор унга 35 йиллик қамоқ жазоси тайинланишини талаб қилган, Қурбоновнинг адвокати эса ҳеч ким жабр кўрмагани ва муддат тугаши билан унинг Ўзбекистонга депортация қилинишини ҳисобга олиб 13 йил муддат белгиланишини сўраган.
 
Судьялар “сизники ҳам эмас, бизники ҳам эмас” қабилида “кўтара савдо қилиб” қарор қабул қилганлар. 2016 йил Фазлиддин Қурбоновга 25 йиллик қамоқ жазоси ва 250 минг АҚШ доллари миқдорида жарима тайинланган. 
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:АҚШ террорчи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар