...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дин ишлари бўйича қўмита раиси ишдан олинди


14:12, 18.04.2018 Жамият
 6 568

Қўмита раҳбариятида янги лавозим ҳам жорий қилинган.

Бугун, 18 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитада бўлиб ўтган йиғилишда қўмита раиси Ортиқбек Юсупов вазифасидан озод этилган. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.
 
Айни пайтда қўмитага янги раис этиб Жасур Акромов тайинланган. 

Шунингдек, раис ўринбосарлари таркибида ҳам ўзгаришлар бўлган.
 
Жумладан, Музаффар Комилов ҳамда Нурман Абдулхасан Қўмита раиси ўринбосари этиб тайинланди. 
 
Маълумот ўрнида, шу кунгача қўмита раисининг бир нафар ўринбосари фаолият юритиб келган. Бугунги мажлисдан сўнг мазкур лавозимда икки киши иш олиб бориши белгиланган.
Икром Раҳмон

Теглар:Дин ишлари қўмита 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар