Дилноза Кубаева ҳамкасбларининг кўпларини маънавиятсизликда айблади. Очиқ-сочиқ кийиниш, қоматни кўз-кўз қилиб суратга тушишни ориятсизлик, деб баҳолади.
Qalampir лойиҳаси доирасида суратга олинаётган кўрсатувлар сони яна биттага ортда. Эндиликда эътиборингизга Ўзбекистон халқ артисти Гавҳар Зокирова ҳамда телерадиобошловчи Ботирхон Имомалиевнинг “Ёлғондан йироқ” номли қўрсатувини эътиборингизга ҳавола этамиз.
Кўрсатув “Ёлғондан йироқ” деб номланишининг ўзига яраша сабаблари бор. Унда қатнашаётган меҳмонлар Гавҳар Зокирова ва Ботирхон Имомалиев томонидан берилган саволларга, кўз кўриб, қулоқ эшитганларимизга нисбатан аниқ ва тўғри жавоб беришлари лозим. Бунда ёлғонга ўрин ҳам, эҳтиёж ҳам йўқ.
Кўрсатувнинг илк меҳмони Ўзбек миллий академик драма театри актриса Дилноза Кубаева бўлди. Актриса бошловчилар Гавҳар Зокирова ҳамда Ботирхон Имомалиевнинг саволларига жавоб беришда бироз қийналди. Айрим саволларга жавоб қайтаришдан бош тортди.
Кубаева устоз санъаткордан Фаррух Зокировга ҳурмати чексизлиги, ўзи ҳақидаги туҳматларни эшитиш оғирлиги ва ёлғиз аёлнинг дардлари ҳақида гапираркан, “Тинч яшашни хоҳлайман”, деб қўшимча қилди. У бугунги ҳамкасбларининг кўпларини маънавиятсизликда айблади. Очиқ-сочиқ кийиниш, қоматни кўз-кўз қилиб суратга тушишни ориятсизлик, деб баҳолади.
Дилноза Кубаева иштирокидаги мазкур кўрсатувни тез орада томоша қилишингиз мумкин. Демак, “Ёлғондан йироқ” Гавҳар Зокирова ҳамда Ботирхон билан тез кунда, “Qalampir.uz” сайтида.