...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дэвид Кэмерон “ҳайдалиш куйи”ни ижро этди


10:31, 12.07.2016 Олам
 2 905

Кэмерон Тереза Мэйнинг Буюк Британиянинг кейинги бош вазири бўлишини эълон қилиб, ўзига хос қўшиқ куйлади

Дэвид Кэмерон Буюк Британиянинг  кейинги бош вазири Тереза Мэй бўлишини эълон қилгач, ўзига-ўзи қисқа оҳангда айтган қўшиғи ОАВ ва ижтимоий тармоқларда машҳур бўлиб кетди. Бу ҳақда СNN хабар бермоқда.
 
“Do, doo, do, do…, Right”, деб куйлади Кэмерон бош вазир резиденциясига йўл олган ҳолда.
 
Британия радиоларидан бири “Classic FM” бу қисқа қўшиқ орқали Кэмерон нимани назарда тутганини таҳлил қилиб чиқди ва уни “Кэмероннинг ноласи” (Cameron’s Lament)  дея номлади.
 
Twitter фойдаланувчилари мазкур ҳолатга нисбатан ўз фикрларини билдиришди. Унга кўра, Кэмерон нола қилмаяпти, балки мансабдан кетаётганлиги унга бироз хурсандчилик бахш этган бўлиши ҳам мумкин.
 
Эслатиб ўтамиз, Дэвид Кэмерон жорий йилнинг 24 июнида мамлакат бош вазири лавозимидан истеъфога чиқиши ҳақида эълон қилган эди. 
 
Аввалроқ, Буюк Британия бош вазири лавозимига ягона аёл номзод – Тереза Мэй қолгани ҳақида хабар берган эдик.  
Руслан Сулаймонов

Теглар:Дэвид Кэмерон Буюк Британия Тереза Мэй 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!