Пальмира 2016 йилнинг март ойида ИШИДнинг чангалидан озод этилди эди.
ИШИД террористик ташкилотининг қуролланган жангарилари Суриянинг Тадмор шаҳрига яқинлашди. Бу шаҳар Пальмирага жуда яқин ҳисобланади, дея ТАСС ёзмоқда.
Хабарда айтилишича, террорчилар шаҳарга чўл томондан кириб келишмоқда.
Маълумотларга қараганда, Пальмира остонаси яқинида жойлашган жангариларга бир неча марта авиазарбалар берилган.
Эслатиб ўтамиз, Пальмира 2016 йилнинг март ойида ИШИДнинг чангалидан озод этилди. Шаҳар террористик ташкилот томонидан 2015 йилнинг май ойида босиб олинган эди.
Маълумот ўрнида, Пальмира Суриянинг тарихий шаҳарларидан бири ҳисобланади. Мазкур шаҳар шарафига АҚШда бир неча жой номлари аталган. Сурияда фуқаролик уруши бошланашидан олдин ушбу тарихий шаҳарга йилига 150 мингга яқин сайёҳ ташриф буюрган. Сурияликлар Пальмирани “Саҳро марвариди” деб атайдилар.

Руслан Сулаймонов