Андреа Ледсом бош вазир лавозими учун кетаётган “мусобақа”дан чиққанини эълон қилди.
Аввалроқ, Буюк Британия бош вазири лавозими учун кетаётган “мусобақа”да икки аёл номзод қолгани ҳақида хабар берган эдик. Улар энергетика вазири Андреа Ледсом ва Ички ишлар вазири Тереза Мэй бўлиб, ўзаро курашни давом эттирдилар.
Кеча, 11 июль санасида Андреа Ледсом бош вазирлик учун ўз номзодини бекор қилгани ҳақида маълум қилди. Унинг рақибаси Тереза Мэй мамлакат бош вазирлиги учун ягона номзод бўлиб қолди. Мэй хоним Буюк Британия тарихида иккинчи аёл бош вазир бўлиш арафасида турибди. Бу ҳақда “The Independent” ёзмоқда.
Буюк Британияда жорий йилнинг октябрь ойида янги ҳукумат раҳбари иш бошлайди. Амалдаги бош вазир Девид Кэмерон 24 июнь куни истеъфога чиқиши ҳақида эълон қилган эди.
Маълумот ўрнида, Тереза Мэй 1956 йилнинг 1 октябрида Шарқий Суссексда таваллуд топган. У 2010 йилдан буём Ички ишлар вазири лавозимида ишлаб келади. Мэй хоним Оксфорд университетида география йўналишида таҳсил олган.

Руслан Сулаймонов