...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дэвид Бекхэм рафиқасига тегишли компаниядан ишдан кетди


23:40, 29.03.2016 Спорт
 3 142

Кўплаб оммавий ахборот воситалари Дэвид Бекхэмнинг бу қароририни оиласига дарз кетиши ва ажралиш билан боғлиқ гап-сўзларга боғламоқда.

Собиқ футболчи Дэвид Бекхэм ҳозир тадбиркорлик фаолиятинини олиб бораётгани ҳеч кимга сир эмас. У рақифаси билан биргаликда кийим-кечак, оёқ кийимлар, атир ишлаб чиқаришни йўлга қўйганди. Бугун, 29 март куни у рафиқаси Викторияга тегишли компаниядан ишдан бўшади. У компаниянинг модалар уйи раҳбари лавозимида ишларди. Бу ҳақда “Wordyou.ru” нашри хабар бермоқда.

Кўплаб оммавий ахборот воситалари Дэвид Бекхэмнинг бу қароририни оиласига дарз кетиши ва ажралиш билан боғлиқ гап-сўзларга боғламоқда. Маълумотларга кўра, Дэвид ўзининг шахсий DB Ventures Limited брендини ривожлантириш ва унга янада катта эътибор қаратиш учун ушбу қарорни қабул қилган. Шунинг билан эндиликда Victoria Beckham Ltd компанияси фақат Викториянинг ўзигагина тегишли бўлиб қолади. Викториянинг компанияси расмий равишда турмуш ўртоғининг қўллаб-қувватлаши остида иш олиб бораётганди. Ўтган йили Дэвид Victoria Beckham Ltd компанияси ҳисобига 5,2 миллион фунт стерлинг миқдоридаги маблағни киритганди. Айнан мана шу пуллар Викторияни инқирозга юз тутишдан сақлаб қолди. Бундан кейин у компанияни ёлғиз ўзи бошқаришига тўғри келади.
Умида Якубова

Теглар:Дэвид Бекхэм Виктория Бекхэм 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!