Valentino брендига тегишли сумканинг ҳам эгаси топилмади.
Маълум бўлишича, келиннинг дугоналаридан бири аёллар хонасида оғирлиги 2,5 карат келадиган олмос кўзли узугини йўқотиб қўйган. Унинг баҳоси тахминан 100 минг евро деб баҳоланар экан. Шунингдек, кимдир Valentino брендига тегишли баҳоси 160 минг рубль бўлган сумкасини унутиб қолдирган.
Узук ва сумка топилган, аммо тўйда қатнашган меҳмонларнинг ҳеч бири на узук ва на сумка учун ресторан маъмуриятига ёки полицияга мурожаат қилмаган. Миллиардер Михаил Гуцериев тўйга ташриф буюрганларнинг барчасига совға сифатида олтиндан ясалган қутичани тақдим этган. Ким билсин, балки қутичани олиб хурсандчиликдан боши айланиб қолган меҳмонлар узук ва сумкаларини йўқотиб қўйганликларини ҳаёлларига ҳам келтиришмаётгандир.