...
МЕНЮ
ONLINE TV

Egypt Air авиакомпанияси самолётини гаровга олган одам ўз талабларини эълон қилди


17:00, 29.03.2016 Олам
 3 261

Самолётни гаровга олган шахс сифатида айтилаётган Иброҳим Самаҳа оддий йўловчи бўлиб чиқди

Egypt Air авиакомпанияси самолётини гаровга олган эркак Иброҳим Самаҳа эмаслиги ва у оддий йўловчи эканлиги маълум бўлди. Самолётни гаровга олган одамнинг исми Саиф Ал Дин Мустафо деб айтилмоқда. Бу ҳақда “The Independent” хабар бермоқда
 
Мустафонинг сурати пайдо бўлди. У портловчи воситани белига боғлаган ҳолда суратга тушган.
 
Мустафо Миср ҳукумати олдига бир нечта талаблар қўйди. Унга кўра,  Мустафо Миср қамоқхоналарида ҳибсда сақланаётган барча аёлларни озод этишни, самолётга ёқилғи қуйишни талаб қилди. У Туркияга учишни хоҳлаяпти. 
Аввалроқ, Мустафо Ларнака аэропортини полициячилар тарк этишини, унга таржимон берилишини ва сиёсий бошпана талаб қилган эди.
 
Маълумотларга кўра, Саиф Ал Дин Мустафо Қоҳира университетининг профессори бўлиб, тарих фанидан дарс берган.
 Руслан Сулаймонов

Теглар:Иброҳим Самаҳа Саиф Ал Дин Мустафо Egypt Air 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!