...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қирғизистонда теракт амалга оширишни режалаштираётган гуруҳ қўлга олинди


16:06, 29.03.2016 Олам
 3 566

Террористик гуруҳ уруш майдонларига юбориш учун ёшларни йўлдан ураётгани ҳам маълум бўлди.

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ёшларни жангариликка чорлаб, йўлдан ураётган ва республикада террористик ҳаракатлар амалга оширишга тайёрланаётган халқаро террористик гуруҳни зарарсизлантирилди. Бу ҳақда расмий манбага асосланиб РИА Новости хабар бермоқда.

“2016 йилнинг март ойида Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси томонидан республика вилоятларидан бирида халқаро террористик ташкилотга алоқадор 7 кишининг қонунга зид ҳаракати аниқланди”, – дейилади хабарда.

Улар уруш бўлаётган ҳудудларга ёшларни йўлдан уриб, юборишга тайёрланаётганлари аниқланди.
Ҳозирда, террористик гуруҳнинг барча аъзоси қўлга олинди. Уларга нисбатан жиноий иш қўзғатилди ва тергов ишлари олиб борилмоқда. 
Руслан Сулаймонов

Теглар:Қирғизистон Террористик ҳаракатлар Жангарилик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!