...
МЕНЮ
ONLINE TV

Egypt Air самолётини гаровга олган Самаҳа Кипрдан сиёсий бошпана сўради


14:59, 29.03.2016 Олам
 2 248

27-28 ёшлар атрофидаги йигит террорчи дея тахмин қилинмоқда.

Egypt Air авиакомпаниясининг Искандариядан Қоҳирага учаётган А 320 самолёти Иброҳим Самаҳа томонидан гаровга олингани маълум бўлди. 27-28 ёшлар атрофидаги йигит террорчи дея тахмин қилинмоқда. У ўзини портлатишини айтиб, самолёт йўналишини ўзгартирган. Аввалига, Самаҳа Туркияга боришни режалаштирган, лекин ёқилғи камлиги туфайли самолёт Кипрга қўнишга мажбур бўлди. 

Иброҳим Самаҳа билан бўлган музокараларда у Кипр ҳукуматидан сиёсий бошпана сўради. Бу ҳақда “The Guardian” хабар бермоқда
 
Террорчи самолётдаги 50 нафар йўловчиларни қўйиб юборди. Бортда 7 нафар экипаж аъзолари ва тўрт нафар чет эл фуқаролари қолган.
 
Самолёт йўловчилари ичида 30 нафар Миср фуқаролари, саккиз америкалик, олти британиялик, икки Бельгия фуқароси, бир италиялик ва тўрт нафар голландияликлар бўлган.
 
Кипрнинг Ларнак шаҳридаги аэропортга бошқа самолётлар учун қўниш ва учиш рухсат берилмаяпти.
 
Хабарда айтилишича, террорчининг руҳий ҳолати яхши эмас.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Egypt Air террорчи Иброҳим Самаҳа 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!