Самолёт Искандариядан Қоҳирага учаётган пайтда гаровга олинди.
“Расмий равишда шуни тасдиқлаймизки, бизнинг МС-181 рейс билан учган самолётимиз гаровга олинди. Биз эълон беришга тайёрланаяпмиз”, – дейилади хабарда.
Egypt Air’нинг А320 самолёти бугун, 29 март куни Тошкент вақти билан 10:50да Кипрнинг Ларнак шаҳрига мажбуран қўнди. Маълумотларга кўра, самолёт бортида 81 нафар йўловчи бор. Гаровга олганлар билан музокара олиб бориш кутилмоқда.