...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фидель Кастро АҚШни “шайтон империяси” деб атади


13:17, 29.03.2016 Олам
 4 612

АҚШ президенти Барак Обама 21март куни Кубага тарихий ташриф буюрган эди.

Куба собиқ президенти Фидель Кастро Барак Обамани, унинг “шайтон империяси” ва Гаванага ташрифини қоралади, дея “The Independent” хабар бермоқда.
 
Фидель Кастронинг давлат ОАВида чиққан 1500 сўздан иборат “хати”да, “Империя (АҚШ)нинг бизга бирор нима беришига муҳтож эмасмиз”, – дея таъкидлади.
 
Кастро Барак Обаманинг “Ҳамма нарсани ўтмишда қолдириб,  янги даврни бошлаш вақти келди”, – деган сўзларига изоҳ берар экан, “Мен шунга аминманки, АҚШ президентидан бу сўзларни эшитиш кўпчилигимизда юрак хуружини келтириб чиқариши тайин”, – дея киноя қилди.

Кубанинг собиқ президенти газетада чиққан мақоласида айтишича, “ҳеч ким бу фидокорона ва олийжаноб мамлакат халқнинг улуғворлиги ва ҳуқуқларидан воз кечишга даъват қила олмайди.  Бизнинг халқимиз ўз меҳнати ва ақли билан керакли озиқ-овқат ва моддий бойликларни ишлаб чиқариш имкониятига эгадир”.
 
Обаманинг Кубага уюштирган икки кунлик ташрифи 88 йилда биринчи АҚШ президентининг Кариб давлатига келиши ҳисобланади.  Президентнинг ташрифи давомида унга сиёсатчилар, журналистлар, етакчи бизнесменлардан иборат катта делегация ҳамроҳлик қилди. 
 
Фидель Кастро Кубани бир неча ўн йил давомида бошқариб келган ва 2008 йил ўз лавозимини укаси Раулга бўшатиб берди.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Фидель Кастро Барак Обама Куба АҚШ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!