...
МЕНЮ
ONLINE TV

Де Хеа “Юнайтед” жамоасини шармандаликдан қутқарди


10:27, 22.02.2018 Спорт
 2 441

Ўйинда мухлислар гол кўришмаган бўлишсада, лекин хавфли вазиятларга бой бўлган ҳужумкор ўйин кўра олишди.

Бугун, 22 февраль куни Европа чемпионлар лигасининг нимчорак финалидан ўрин олган “Севилья” ҳамда “Манчестер Юнайтед” жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди.
 
Мазкур ўйинда мухлислар гол кўришмаган бўлишсада, лекин хавфли вазиятларга бой бўлган ҳужумкор ўйин кўра олишди.
 
“Қизил иблислар” дарвозабони Давид Де Хеа “Севилья” футболчиларининг 8 ҳужумида жамоасини муқаррар голлардан сақлаб қола олди.
 
Агар Де Хеа бўлмаганида ўйин ким биларди дейсиз балки 8:0 кўринишида якунланармиди. Эндиликда испанлар ва англияликлар тўқнашуви “Олд Траффорд” стадионида бўлиб ўтадиган жавоб учрашувида ҳал бўлади.
 
ЕЧЛ, 1/8 финал.
“Севилья” – “Манчестер Юнайтед” 0:0.
 
“Севилья”: Рико, Лангле, Меркадо, Эскудеро, Навас, Васкес, Нзонзи, Сарабия, Банега (Писарро, 89), Корреа, Муриэль (Сандро Рамирес, 85).
 
“Манчестер Юнайтед”: Де Хеа, Смоллинг, Линделёф, Валенсия, Янг, Мактомини, Матич, Мата (Марсьяль, 80), Эррера (Погба, 17), Санчес (Рэшфорд, 75), Лукаку.
 
Огоҳлантиришлар: Нзонзи (21), Санчес (41).
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Манчестер Юнайтед Севилья ЕЧЛ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!