...
МЕНЮ
ONLINE TV

Даҳшатли ЙТҲ тўйни азага айлантирди


17:03, 06.03.2018 Олам
 16 288

Автомобилда 60 киши бўлгани айтилмоқда.

Ҳиндистоннинг Гужарот штатидаги меҳмонларни тўйга олиб кетаётган юк машинаси ағдарилиб кетган. Оқибатда 26 киши қурбон бўлган, дея хабар берди АNI агентлиги.
 
ЙТҲ мамлакат ғарбидаги Ражкот ва Бхавнагар шаҳарларини боғлайдиган автомобиль йўлида содир бўлган.


 
Дастлабки маълумотларга кўра, автомашина ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб қўйиши оқибатида юк автомобили кўприкдан пастга қулаб тушган.
 
Хабарларга кўра, ЙТҲ натижасида 12 киши жароҳатланган.  Уларнинг барчаси шифохонага етказилган.
 
Автомобилда 60 киши бўлгани айтилмоқда.
 
Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига таъзия билдириб, жабрланганларнинг тезроқ соғайиб кетишига умид билдирган.
Фирдавс БЕК

Теглар:ЙТҲ тўй 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!