Қибрайда 27 ёшли аёл ўз боласини сотмоқчи бўлганида қўлга олинди.
Тошкент вилоятининг Қибрай туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан аёл кишининг ўз боласини сотиши билан боғлиқ ҳолатининг олди олинди.
Бир гуруҳ фуқаролар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат этиб, Қибрай туманида яшовчи аёл ўз фарзандини бегона шахсларга 1000 АҚШ долларига сотмоқчи бўлиб юрганини хабар қилган.
Хабарга асосан зудлик билан мазкур ҳолатнинг олдини олишга қаратилган тезкор тадбир ўтказилиб, туманда яшовчи 27 ёшли М.Исмоилова июнь ойида туғилган, уч ойлик ўғлини 500 минг сўм эвазига сотаётган вақтда қўлга олинди. Бу ҳақда Тошкент вилояти прокуратураси Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ҳозирги вақтда жиноят содир этилиши сабаблари аниқланмоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Зоҳиршоҳ Жўраев