Кичкинтойларнинг жонсиз таналари тиббий чиқиндиларни ёқишга мўлжалланган муфель печида ёқиб юборилган.
Зотан, Самарқандда сунъий аборт йўли билан туғилган чақалоқлар савдоси билан шуғулланган Нигора Солихонова бошқарувидаги хусусий туғуруқхона аниқланган.
Шифохона бошқарув ходимлари тирик туғилган чақалоқларни сохта ҳужжат билан 500 АҚШ долларидан 2000 АҚШ долларигача бўлган миқдорда фарзандсиз оилаларга пуллаган.
Сотилмай қолган гўдаклар қаровсиз қолдирилиб, нобуд қилинган. Кичкинтойларнинг жонсиз таналари эса тиббий чиқиндиларни ёқишга мўлжалланган муфель печида ёқиб юборилган.
Мазкур ҳолат бўйича вилоят прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг бир қанча моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Жорий йилнинг февраль ойи охирида жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти судининг биносида шифохона маъмурияти ҳамда ходимларига ҳукм ўқилиб, шифохонанинг бош шифокори Нигора Солихонова 13 йил-у 2 ойга озодликдан маҳрум этилган.
Бундан ташқари, озодликдан маҳрум этилиш кўринишидаги жазо туғуруқхонанинг бошқа ходимларига нисбатан ҳам қўлланилган.