...
МЕНЮ
ONLINE TV

Пентакампеонлар Швейцария тўсиғидан ўта олмади


01:15, 18.06.2018 Спорт
 2 776

​Жаҳон чемпионатининг 4-куни.

Жаҳон чемпионатининг 4-куни. “Е” гуруҳи 1-тур учрашувидан ўрин олган Бразилия ҳамда Швейцария терма жамоалари ўртасидаги баҳс ниҳоясига етди. “Ростов Арена”да бўлиб ўтган ўйинда дуранг натижа қайд этилди.
 
Учрашув бразилияликларнинг ҳужумлари билан бошланди. Ўйиннинг 20-дақиқасида Филиппе Коутиньо узоқ масофадан ажойиб зарба йўллаб, чиройли голга муаллифлик қилди. Ушбу голдан сўнг ўйин бироз сокинлашди.
 
Иккинчи бўлим дебюти швецарияликлар учун омадли келди: бурчакдан узатиб берилган тўпни Стивен Цубер боши билан бразилияликлар дарвозасига аниқ йўналтирди ва мувозанатни тиклади. Ўйиннинг қолган дақиқаларида бошқа гол киритилмади.
 
Шу тариқа, турнир фаворитларидан бири ҳисобланган Бразилия термаси мусобақани дуранг билан бошлади. Гуруҳнинг бошқа ўйинида Сербия терма жамоаси Коста-Рикани мағлуб этганди.
 
ЖЧ-2018.
“Е” Гуруҳи 1-тур.
Бразилия – Швейцария 1:1 (1:0).
Голлар: Коутиньо (20), Цубер (50).
 
Бразилия: Алиссон, Тиаго Силва, Марсело, Данило, Миранда, Паулиньо (Ренато Аугусто, 67), Каземиро (Фернандиньо, 60), Коутиньо, Виллиан, Неймар, Габриэл Жезус (Фирмино, 79).
 
Швейцария: Зоммер, Шер, Родригес, Лихтштайнер (Ланг, 87), Аканжи, Бехрами (Закария, 71), Джака, Жемайли, Шакири, Цубер, Сеферович (Эмболо, 80).
 
Огоҳлантиришлар: Лихтштайнер (31), Каземиро (47), Шер (65), Беҳрами (68).









Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Бразилия Швейцария ЖЧ-2018 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!