Хабарингиз бор, жорий йилнинг 22 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан имзоланган 850-сон қарор билан хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра бугунгача якка тадбиркор мақомини олиб фаолият юритиб келаётган айрим тадбиркорлар хусусий корхона ташкил этмаса, фаолиятини тўхтатишига тўғри келиши белгиланди. Ўз навбатида ушбу қарор кўплаб эътирозларга сабаб бўлди. Мамлакатда кичик бизнес ва тадбиркорлик йўлига ғов бўлиб, монопологияга шароит яратилаётгани иддао қилинмоқда. Аммо ушбу қарорнинг қабул қилинишига ўзига яраша объектив ва субъектив сабаблар бор. Биргина содда мисол: якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиб, фаолият юритаётган кишилар қўл остида 10 га яқин ходимларни ишлатсада, уларни расман ишга қабул қилмайди, маошлар "конверт" шаклида берилади. Бунинг ортидан давлатга солиқ тўланмайди. Ходим корхонада расман ишламагандан кейин унинг муҳофазасига ҳеч ким кафил бўлмайди. Қолаверса, расман маош олмагандан кейин келажакда пенсия миқдори ҳам жуда оз бўлади. Бир сўз билан айтганда, меҳнат кодексида назарда тутилган талаблар бажарилмайди. Аслида бу талаблар ҳам ходим, ҳам иш берувчи учун мажбуриятдан кўра, масъулият юклайди.
Амалдаги қонунчиликка асосан хусусий тадбиркорлар чакана савдо, маиший хизмат кўрсатиш ва бошқа турдаги жами 81 та фаолият билан юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланишлари, бу жараёнда бир нафардан уч нафаргача ходимни ёллаб ишлатишлари мумкин. Жумладан, якка тартибдаги тадбиркор:
- чакана савдо фаолияти билан шуғулланганда бир нафар;
- маиший хизмат кўрсатиш фаолиятилари билан шуғулланганда уч нафаргача;
- фаолиятнинг бошқа турлари бидан шуғулланганда икки нафаргача ходимни ёллаб ишлатишига рухсат этилган.
Лекин, ўрганишлар натижалари шуни кўрсатдики:
- биринчидан, қурилиш материаллари, цемент, шифер, ёғоч ва ёғоч маҳсулотлари ҳажмининг катталиги ва вазнининг оғирлиги сабабли, хусусий тадбиркорлар ушбу маҳсулотларни траспорт воситаларига юклаш, ташиш, тушириш, қадоқлаш, қўриқлаш ва сотишни рухсат этилган бир нафар ёлланма ишчи билан бажара олмаётганликлари сабабли қонунчиликда белгиланганидан ортиқча ходимларни ёллаб норасмий ишлатишга мажбур бўлмоқда.
- иккинчидан, алюмений (пластик) профиллардан эшик, дераза ва бошқа буюмларни тайёрлаш йирик ускуналардан фойдаланилган ҳода, саноат усулида амалга оширилиши шунингдек, ҳамда хом-ашё материаллари ва тайёр маҳсулотларни ортиш, ташиш, тушириш ва ўрнатиш учун кўп ишчи кучи талаб этилиши сабабли ходимларни норасмий ёллаб ишлатишга тўғри келмоқда.
Шу каби ҳолатлар автомобилларни ювиш фаолияти бўйича ҳам кузатилмоқда.
Натижада, норасмий ёлланган ходимларнинг меҳнат муҳофазаси ва меҳнат хавфсизлиги таъминланмасдан, меҳнат стажлари юритилмаслигига ҳамда келгусида асосланган пенсия тўлови кафолатланмасдан қолишига сабаб бўлмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонунига биноан юк ортиш ва тушириш ишлари оғир ва хавфли ишлар тоифасига киритилган бўлиб, иш жараёнида бир ходимнинг доимий кўтарадиган юк оғирлиги 15 кг дан ва иш сменаси давомида жами кўтарадиган юк оғирлиги 870 кг дан ортиқ бўлмаслиги лозим.
Лекин цемент (1 қопи 50 кг), шифер, ва ёғоч маҳсулотлари сотишда (1 нафар ишчи билан) мазкур нормаларга амал қилиб бўлмайди.
Юқоридаги сабабларга кўра, хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турларини қайта кўриб чиқиш эҳтиёжи юзага келди.
Қарордаги шу каби 17 та фаолият турларига тегишли ўзгартиришлар киритилди ва 2 та фаолият тури фақат юридик шахслар томонидан амалга оширилиши белгиланди.
Бу эса юридик шахс мақомида тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчилар учун қулайликлар яратиш билан бирга, ходимларнинг меҳнат муҳофазаси таъминланиб, белгиланган тартибда бандлик даражасининг ошишига хизмат қилади.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июндаги ПФ-5468-сон Фармони билан тасдиқланган солиқ концепциясига асосан 2019 йил 1 январдан бошлаб солиқ ва тўловлар бўйича бир қатор енгилликлар жорий этилмоқда.
Хусусан, Иш ҳақи фондидан
- суғурта бадали тўлови (8 фоиз) бекор қилинди;
- ягона ижтимоий тўлов миқдори 25 фоиздан (кичик корхоналар учун 15 фоиз) 12 фоизга туширилди;
- жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ягона ставкада 12 фоиз қилиб белгиланди (хозирда 22,5 %, 16,5 %, 7,5 %, 0 %).
- Давлат мақсадли жамғармаларга товар айланмадан олинадиган 3,2 фоизлик ажратма бекор қилиниши белгиланди.