...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда ЯТТларнинг солиқ қарзларидан воз кечилди


14:59, 28.07.2018 Жамият
 7 095

Якка тартибдаги тадбиркорларнинг солиқлар, пенялар, молиявий жарималар ва суд харажатлари бўйича ҳисобланган қарзларидан воз кечилди.

Якка тартибдаги тадбиркорларнинг солиқ бўйича қарзлари ҳисобдан чиқарилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали маълум қилди.
 
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.
 
Қарорга мувофиқ қуйидагиларнинг солиқлар, пенялар, молиявий жарималар ва суд харажатлари бўйича ҳисобланган қарзларидан воз кечилди (ҳисобдан чиқарилди):
  • 2018 йил 1 апрелга қадар якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахслар ва 2018 йил 1 апрелдан молиявий-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган якка тартибдаги тадбиркорлар;
  • Давлат рўйхатидан ўтмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланганлиги учун бир йиллик қатъий белгиланган солиқ суммаси ҳисобланган жисмоний шахслар.
  • Қарздан воз кечилиши учун мазкур шахслар 2019 йил 1 январга қадар муддатда тадбиркорлик фаолиятини тиклаши ёки давлат рўйхатдан ўтган ҳолда фаолиятни давом эттириши лозим бўлади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Якка тартибдаги тадбиркорлар ЯТТ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар