Комсомольская туманида автомобиль гаражида юзага келган ёнғин ўчирилганида, у ердан икки кишининг жасади топилган.
31 декабрь куни кечаси шаҳарнинг Комсомольская туманида автомобиль гаражида юзага келган ёнғин ўчирилганида, у ердан икки кишининг жасади топилган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларининг аниқлашларича, вафот этганлар Ўзбекистон фуқаролари бўлган.
Тахминларга кўра, 50 ва 52 ёшли фуқаролар Янги йил кечасида гаражда кабоб пиширишмоқчи бўлишган, аммо ёнғин юзага келиб оқибатда уларнинг иккаласи ҳам ҳалок бўлишган.
Айни вақтда мазкур иш юзасидан суриштирув ишлари бошланганлиги хабар қилинмоқда.