...
МЕНЮ
ONLINE TV

Давлат ва нодавлат боғчалар болаларни неча ёшдан қабул қилади?


16:06, 14.08.2017 Жамият
 5 167

Эндиликда давлатнинг мактабгача таълим муассасасига болалар 3 ёшдан қабул қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19 июлдаги “Мактабгача таълим муассасаларининг фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори эълон қилинди. Мазкур қарор билан биргаликда болалар боғчасига тааллуқли 4 та низом тасдиқланди.
 
Унга кўра, эндиликда давлатнинг мактабгача таълим муассасасига болалар 3 ёшдан қабул қилинади. Аввалги ўрнатилган тартибда бу муддат 2 ёшдан бошланар эди.
 
Мактабгача таълим муассасаларига болаларни қабул қилиш тартиби аввалги ўрнатилган қоидаларга асосан амалга оширилади.
 
Нодавлат мактабгача таълим муассасаси тўғрисидаги низомга кўра, болаларни қабул қилиш тегишли тиббий хулоса асосида амалга оширилади. Нодавлат боғчаларга болаларни қабул қилиш ва чиқариш тартиблари махсус низомда белгилаб ўтилди. Бу ҳақда “Norma.uz” портали хабар бермоқда. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Болалар боғчаси Қабул ёши 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар