...
МЕНЮ
ONLINE TV

Давлат солиқ қўмитаси “My.soliq.uz” сайтини ишга туширди


14:12, 20.04.2016 Жамият
 10 297

Электрон солиқ хизматлари” порталининг бош саҳифаси очилганда давлат солиқ хизмати органи ходими кириб келади ва фойдаланувчиларга янги порталнинг имкониятлари тўғрисида қисқача тушунтиришлар беради.

Давлат солиқ хизмати “Электрон солиқ хизматлари” портали ишга туширилгани ҳақида хабар бермоқда. “My.soliq.uz” сайтини ишга туширишдан мақсад – давлат солиқ хизмати органлари томонидан аҳоли ва бизнесга кўрсатиладиган электрон давлат хизматларини такомиллаштириш,  уларнинг харажатларни камайтириш ҳамда солиқ тўловчиларга хизматлардан фойдаланишда қўшимча қулайликлар яратишдан иборат. Сайт айни кунда тест режимида ишламоқда.
 
Янги порталнинг қулайликлари шундан иборатки, “Электрон солиқ хизматлари” порталининг бош саҳифаси очилганда давлат солиқ хизмати органи ходими кириб келади ва фойдаланувчиларга янги порталнинг имкониятлари тўғрисида қисқача тушунтиришлар беради.
 
Порталнинг яна бир қулайлиги – бу керакли хизматларни тез ва осон қидириш мумкинлигидир. Яъни,  давлат солиқ хизмати органларининг барча электрон давлат хизматлари Ўзбекистон Республикасининг “Электрон ҳукумат тўғрисидаги” Қонун талабларидан келиб чиқиб интерактив ва ахборот давлат хизматларига сараланган.
 
Бундан ташқари уларни қидиришни янада соддалаштириш мақсадида, мурожаатларни ва ҳисоботларни юбориш, рўйхатга олиш, солиқларни ҳисоблаш ҳамда маълумотномалар олиш каби хизмат йўналишларига ажратилган. Шунингдек, жисмоний шахслар учун, юридик шахслар учун ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун хизматларни танлаш имкониятлари ҳам мавжуд.

Теглар:Давлат солиқ қўмитаси Солиқлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

ollayor
10:44 11.05.2017

daromad soligi qanday olinadi soliqni telga ulasa buladimi



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар