...
МЕНЮ
ONLINE TV

Давлат солиқ қўмитаси “Ишонч телефони” қай даражада ишончли?


13:23, 19.09.2016 Жамият
 5 381

Ўтказилган назорат тадбирлари натижасида 1995та ҳолатда жами 362938,3 минг сўм миқдорида назорат-касса машинасига кирим қилмаслик ҳолатлари аниқланган.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг маълум қилишича, жорий йилнинг 1 сентябрь ҳолатига кўра давлат солиқ хизмати органларининг “Ишонч телефон”ларига қилинган фуқароларнинг мурожаатлари асосида ўтказилган назорат тадбирлари натижасида 1995та ҳолатда жами 362938,3 минг сўм миқдорида назорат-касса машинасига кирим қилмаслик ҳолатлари аниқланган.
 
Бундан ташқари, 1293та тегишли ҳужжатларсиз маҳсулотлар сотиш ва хизматлар кўрсатиш ҳамда 40та бошқа солиқ қонунчилиги бузилиши ҳолатлари аниқланиб, айбдорларга нисбатан жазонинг муқаррарлиги таъминланди.
 
Қадрли муштарий, сиз ҳам Давлат солиқ қўмитасининг “Ишонч телефони” қандай фаолият юритаётгани, фуқароларнинг ҳуқуқлари ҳимояси қай даражада ташкил этилганини билмоқчи бўлсангиз, ўзингизни қизиқтирган саволлар ва шикоятлар билан  Давлат солиқ қўмитасининг 244-98-98 рақамига ёки ҳудудий давлат солиқ хизмати органларида ўрнатилган “Ишонч телефони”га мурожаат қилинг.

Теглар:Давлат солиқ қўмитаси Ишонч телефони 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар