...
МЕНЮ
ONLINE TV

Давлат солиқ қўмитаси “Ишонч телефони” орқали 1924та қонунбузарликни аниқлади


11:33, 14.06.2016 Жамият
 3 786

“Ишонч телефони” орқали бўлаётган мурожаатлар асосида ўрганилган ишларда 221878,2 минг сўм миқдорида назорат - касса машинасига кирим қилмаслик ҳолати аниқланган.

Бугунги кунда “Ишонч телефонлари” давлат ҳокимияти органлари ва фуқароларни боғловчи, уларнинг муаммоларини ҳал этишда кўмак берувчи асосий восита вазифасини бажариб келмоқда.
 
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси берган маълумотларга кўра, 2016 йил 1 июнь ҳолатига давлат солиқ хизмати органларининг “Ишонч телефон”ларига қилинган фуқароларнинг мурожаатлари асосида ўтказилган назорат тадбирлари натижасида 1169 та ҳолатда жами 221878,2 минг сўм миқдорида назорат - касса машинасига кирим қилмаслик, 736 та ҳолатда тегишли ҳужжатларсиз маҳсулотлар сотиш ва хизматлар кўрсатиш ҳамда 19 та бошқа солиқ қонунларини бузиш ҳолатлари аниқланиб, айбдорларга нисбатан жазонинг муқаррарлиги таъминланган.
 
Маълумот учун,  агар сизнинг қонуний ҳуқуқларингиз бузилса, Давлат солиқ қўмитасининг 244-98-98 рақамли ҳамда ҳудудий давлат солиқ хизмати органларида ўрнатилган “Ишонч телефони”га мурожаат қилишингиз мумкин.
 

Теглар:Давлат солиқ қўмитаси Қонунбузарлик Ишонч телефони 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар