...
МЕНЮ
ONLINE TV

Damas автомибилини ўғирлаган 41 ёшли шахс қўлга олинди


11:57, 04.08.2016 Жамият
 3 456

Қаровсиз қолдирилган Damas автомибилини ўғирлашда гумон қилинган шахс қўлга олиниб, унга нисбатан жиноий иш қўзғатилди.

Фарғона шаҳар ички ишлар бошқармаси навбатчилик қисмига хусусий тадбиркор ариза билан мурожаат  қилиб, ўзининг Damas русумли автомобили номаълум шахс томонидан олиб қочиб кетилгани ҳақида хабар қилган.
 
Воқеа жойига етиб келган ички ишлар органлари ходимлари томонидан  аниқланишича, ариза муаллифи автомашинасини Марғилон кўчасида қаровсиз  қолдиргани  оқибатида олиб қочиб кетилганлиги маълум бўлган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Тезкорлик билан олиб борилган чора-тадбирлар натижасида   автомашинани олиб қочганликда  гумонланаётган шахс Марғилон шаҳрида  яшовчи 41 ёшли фуқаро бўлиб чиқди. 
 
Айни дамда мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Теглар:Жиноят ИИВ Марғилон Ўғирлик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар