20 дан ортиқ жангари террористик ДАИШ раҳбарларининг кўз ўнгида қатл қилинган.
ДАИШ Ироқ шимолида жойлашган Мосул шаҳридаги ҳудудий нуқталарда туриши керак бўлган, аммо ҳудудни сўроқсиз тарк этган 20 дан ортиқ жангариларини қатл қилди. Бу ҳақда “News.day.az” нашри хабар беради.
Маълумотларга кўра, “қочқинлар” Мосул шаҳрининг ўзида 29 январь куни қўлга олинган. Улар шариат судига топширилган. Суд жангариларни бошини танасидан жудо қилиш жазоси орқали ўлдиришга хукм чиқарган.
“Ижро” мамлакат марказида, жангарилар, террористик ташкилот раҳбарларининг кўз ўнгида амалга оширилган. Бошқа маълумотларга кўра, ушбу қатл жараёни бошқа жангарилар ўртасида ваҳимани келтириб чиқарган.
Бундан аввал, ДАИШ жангариларининг ойлик маоши икки баробарга пасайтирилгани ҳақидаги хабарлар ҳам тарқалганди.